Жаҳон | 21:05 / 21.04.2020
10181
2 дақиқада ўқилади

ЖССТ Беларусга карантин киритишни тавсия қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Беларусга коронавирус тарқалишига қарши кураш учун карантин ёки комендантлик соати киритишгача бўлган қатъий чоралар кўришни тавсия қилди.

Фото: Reuters

Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко маълум қилди.  

ЖССТ миссияси Беларусда 8-11 апрелда коронавирус билан боғлиқ вазиятни баҳолаш учун ишлаган. Мутахассисларни таклиф қилишга Лукашенконинг ўзи қарор қилган. Миссия республикага коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий масофалашув бўйича чораларни кучайтиришни, спорт ва бошқа оммавий тадбирларни бекор қилишни ва мактаблар ҳамда олий таълим муассасаларини онлайн-таълимга ўтказишни тавсия қилган.

“Улар [ЖССТ мутахассислари] бизни хуш кўрмайдилар. Бу ҳар доим етарлича сиёсатга эга бўлган халқаро ташкилотдир. Улар ҳамма ерни кўздан кечирдилар. Улар карантин ва ҳаттоки, комендантлик соати киритишгача бўлган кўп нарсаларни маслаҳат беришди. Мутахассислар сифатида улар “ҳукумат алдамаяпти” деб айтмоқдалар”, деб таъкидлаб ўтган Лукашенко областлардан бирига ташрифи вақтида.

Айни вақтда Беларусда эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилмоқда, бироқ ҳукумат карантин жорий қилинмаган. Охирги маълумотларга кўра, республикада коронавирусга чалинганлар сони 6264 нафарни, ундан вафот этганлар сони 51 нафарни ташкил қилмоқда.

Мавзуга оид