Жаҳон | 01:36 / 21.04.2020
9484
2 дақиқада ўқилади

ЖССТ: Чекловларнинг юмшатилиши пандемия тугаганини англатмайди

ЖССТ бош директори мамлакатларни "касаллик билан боғлиқ ҳар бир ҳолатни аниқлаш, текшириш, изоляция қилиш ва даволаш ҳамда барча мулоқотларни кузатиш"ни таъминлашга чақирди.

Тедрос Аданом Гебрейесус Фото: AFP

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус қатор мамлакатларда пандемия сабабли киритилган чекловларнинг бекор қилинаётганлигига қарамасдан коронавирусга қарши курашни давом эттиришга чақирди. У бу чекловларнинг юмшатилиши пандемия тугаганини англатмаслигини таъкидлади.

"Чекловларнинг юмшатилиши ҳеч бир мамлакатда эпидемия якунланганини англатмаслигини таъкидламоқчимиз", - деди у.

ЖССТ бош директори мамлакатларни "касаллик билан боғлиқ ҳар бир ҳолатни аниқлаш, текшириш, изоляция қилиш ва даволаш ҳамда барча мулоқотларни кузатиш"ни таъминлашга чақирди.

Тедрос Аданом Гебрейесус ЖССТ БМТнинг бошқа қатор бўлинмалари билан ҳамкорликда "яқин тўрт ой учун 30 млн дона тестга буюртма жойлаштирган"ини айтди. Унинг маълумот беришича, апрель ва май ойларида "эҳтиёж юқори бўлган давлатларга" 180 млн дона жарроҳлик ниқоблари ва бошқа тиббий ҳимоя воситалари жўнатиш режалаштирилган.

Унинг сўзларига кўра, 100дан ортиқ мамлакат коронавирусга қарши дори воситаларини синаш бўйича халқаро дастурга қўшилган. ЖССТ бош директори бу тадқиқотлар учун дастлабки бешта давлатдан 1200 нафар киши танлаб олинганини маълум қилди.

Мавзуга оид