ТИВ Малайзия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига ахборот билан чиқди
Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун мамлакатнинг Малайзиядаги элчихонаси ҳузурида тезкор штаб ташкил этилган
Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Малайзия ҳукумати томонидан коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 28 апрелгача ўрнатилган ҳаракатни чеклаш режими даврида мазкур мамлакатга ташриф буюрадиган чет эл фуқаролари учун янги тартиб жорий этилган. Режим муддати Малайзия ҳукуматининг алоҳида қарори билан узайтирилиши ҳам мумкин.
Мазкур тартибга кўра, Малайзияга келаётган барча чет эл фуқаролари ўз ҳисобларидан 150 Малайзия ринггити (37 АҚШ долл.) миқдоридаги кунлик тўловни амалга оширган ҳолда, 14 кунлик карантиндан бўлишлари шарт.
Элчихона Малайзия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини ушбу талабларни инобатга олишга ва мазкур давлат ҳокимият идораларининг барча қоидаларига риоя қилишга чақирган.
Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун мамлакатнинг Малайзиядаги элчихонаси ҳузурида тезкор штаб ташкил этилганлиги эслатиб ўтилган.
Тел.: (+603) 4253 4406
Факс: (+603) 42535406
Мобил: (+6017) 3204414
E-mail: consul@uzbekembassy.com.my
Мавзуга оид
10:10 / 29.10.2024
Малайзия Ўзбекистон давлат идораларига қуёш панелларини ўрнатишни бошлайди
15:52 / 25.10.2024
Малайзияда аёл касал эрига 6 йил ғамхўрлик қилди, аммо эркак соғайгач, уни ташлаб кетди
13:10 / 21.10.2024
Ўзбекистон Малайзия билан СИ соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик ўрнатади
11:40 / 18.10.2024