Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 сентябрдан Тошкент шаҳрида кўчмас мулк эгаси ўзгарганда реестрдаги маълумот автомат равишда янгиланади
2020 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк эгаси ёки унинг юридик манзили ўзгарганда, ягона реестрдаги маълумотлар автомат равишда янгиланади.
«Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга кўра, ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси идоралараро электрон ҳамкорлик тизими асосида «Манзил» тизимига кўчмас мулк объектларининг манзиллари ягона реестридан ўзгарган маълумотларнинг тақдим этиб боради.
Худди шу тартиб Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда 2021 йил 1 январдан жорий этилади.
Ҳужжатда қайд этилишича, қўмита кўчмас мулк эгаси бўлган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлмаганда, «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланиб ва ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда, уни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ҳамда Ички ишлар вазирлиги маълумотлар базасидан олишни йўлга қўйиши керак.
Мавзуга оид
20:36 / 20.05.2026
Хитой дунёдаги энг баланд горизонтал осмонўпар бино қурилишини якунлади
14:27 / 20.05.2026
Кўчмас мулк бўйича солиқни бозор нархи асосида ҳисоблаш тартиби белгиланди
14:13 / 04.05.2026
Дубайда кўчмас мулк орқали яшаш учун рухсатнома олишдаги минимал инвестиция миқдори бекор қилинди
20:38 / 07.04.2026