Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон фазога биринчи ҳарбий сунъий йўлдошини чиқарди
Эроннинг Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси “Нур” деб аталган ҳарбий сунъий йўлдошни фазога учирди.
Қурилма орбитага муваффақиятли чиқарилди, деб хабар берди Mehr ахборот агентлиги.
Ҳозирча ушбу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ. Аввалроқ Эроннинг бу борадаги уринишлари бесамар кетган.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, сунъий йўлдош “Қосид” ракетаси ёрдамида 425 кмлик орбитага чиқарилган. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган. Таъкидланишича, ушбу воқеа Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг 41 йиллигига аталган.
9 февралда Эрон ўзи ишлаб чиқарган сунъий йўлдошни орбитага чиқара олмаганди. Ўшанда “Семурғ” ракетаси Ерни масофадан зондлаш қурилмаси “Зафар”ни фазога олиб чиққан, бироқ у орбитага чиқиш учун керак бўлган тезликка эриша олмаган.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:26 / 19.06.2026
Эрон яна Ҳўрмуз бўғози ёпилганини эълон қилди
17:56 / 19.06.2026