Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантиндаги фуқароларга нималар киритиш мумкинлиги аниқлаштирилди
Карантин ҳудудларида 3 маҳал овқат, марказлашган сув ва озиқ-овқат бериш ташкил этилган
АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
Ҳабибулла Оқиловнинг айтишича, карантиндагиларга фақат дори воситалари ва тиббий буюмлар, шунингдек, болалар озуқаси киритиш мумкин.
“Карантин қоидалари Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тартибга солинади. Унга кўра карантиндагиларга фақат дори воситалари ва тиббий буюмлар, шунингдек, болалар озуқаси киритиш мумкин.
Салқин бўлганда иссиқ кийим киритиш мумкин эди, ҳаво исигани сабаб энди бунга эҳтиёж йўқ. Карантин ҳудудларида 3 маҳал овқат, марказлашган сув ва озиқ-овқат бериш ташкил этилган.
Бундан ташқари, бадиий адабиётлар ҳам киритиш мумкин”, - дейди Ҳ. Оқилов.
Аввалроқ, карантинга олинганларни чиқариш чўзилиб кетаётганига изоҳ берилганди.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026