Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мьянмада ЖССТ автомобилига ҳужум қилинди
Мьянмада номаълум кимсалар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти автомобилига ҳужум қилди. Оқибатда 2 киши ҳалок бўлган.
Бу ҳақда БМТ бош котиби расмий вакили Стефан Дюжаррик хабар қилган.
Унинг таъкидлашича, ҳужум Ракҳайн штатида 20 апрелда содир этилган. Автомобил коронавирусни аниқлаш учун намуналарни олиб кетаётган бўлган.
Ҳужум оқибатида автомобил ҳайдовчиси ва ЖССТ ходими ҳалок бўлган, маҳаллий амалдор яраланган.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳужумни қоралаб, воқеани тўлиқ ва очиқ-ойдин тергов қилишга ва айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирган.
Мьянма қуролли кучлари ва “Аракан роҳингяларини қутқариш армияси” ҳужумга алоқадор эмасликларини маълум қилишган.
Мавзуга оид
08:40 / 09.07.2026
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
18:29 / 03.07.2026
ЖССТ ҳантавирус эпидемияси тугаганини эълон қилди
18:37 / 29.06.2026