ОАВ Шимолий Корея етакчиси ўрнига унинг синглиси тайёрланаётганини маълум қилди
Шимолий Корея 2019 йил охиридан бошлаб фавқулодда вазият ҳолатига Ким Чен Ин ўрнига унинг синглиси Ким Ё Чжонни тайёрламоқда.
Бу ҳақда Жанубий Корея ва АҚШдаги манбаларга таяниб “Иомиури” япон нашри хабар берди.
Манбалар маълумотларига кўра, Корея Меҳнат партияси марказий қўмитасининг 2019 йил охиридаги мажлисида Ким Чен Иннинг тўсатдан ўлими ёки бирор сабабга кўра мамлакатни бошқара олмаслик ҳолатида мамлакатдаги барча ҳокимият унинг синглисига топширилиши ҳақида қарор қабул қилинган. Манбаларнинг таъкидлашича, шундан кейин “Ким Ё Чжон номидан партия ва ҳарбий линиялар бўйича кўплаб кўрсатмалар берилган”.
Нашр маълумотларига кўра, январда Пхеньянга юқори қон босими, юракда муаммолар ва қанд касаллигидан азият чекувчи Ким Чен Иннинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли франциялик шифокорлар гуруҳи келган. Шундан кейин унинг ўрнига синглисини тайёрлаш бўйича ишлар жадаллашиб, Ким Ё Чжон Шимолий Кореяда деярли “иккинчи рақамли одам”га айланган.
Ҳозирда Ким Ё Чжон 31 ёшда бўлиб, Меҳнат партияси марказий қўмитаси директори биринчи ўринбосари лавозимини эгаллайди. У ёшлигида Ким Чен Ин билан бирга Швейцарияда таълим олган.
21 апрелда АҚШнинг CNN телеканали разведка вакилларига таяниб Шимолий Корея етакчиси жарроҳлик амалиётидан кейин оғир аҳволдалигини маълум қилган. Ким Чен Иннинг соғлиғи ҳақидаги гаплар у 15 апрелда бобоси Ким Ир Сеннинг таваллуд куни нишонланишини ўтказиб юборгандан кейин урчиган. Бундан 4 кун аввал у ҳукумат йиғилишида иштирок этган, бироқ шундан кейин кўриниш бермаган.
Мавзуга оид
19:12 / 15.11.2024
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024