Спорт | 18:08 / 22.04.2020
9788
6 дақиқада ўқилади

«Пахтакор»да пасайиш, «Машъал»да ўсиш. Коронавирус Суперлига клублари трансфер қийматига қандай таъсир қилди?

Бутун дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси футболга ҳам жиддий таъсирини ўтказди. Барча чемпионатлар тўхтатиб қўйилиши ортидан клублар молиявий қийинчиликларга учрамоқда. Бунинг оқибатида «Transfermarkt» портали пандемия туфайли жаҳон футболи юлдузларининг трансфер нархини пасайтирганди. Нашр бу борада Ўзбекистон Суперлигаси футболчиларининг ҳам трансфер баҳосини туширди.

Манбада футбол клубларининг футболчилари сони ва баҳосига қараб умумий таркиб нархи келтирилган. Шунингдек, жамоа футболчиларнинг ўртача трансфер баҳоси ва ёши ҳам ёзилган.

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони, Осиё чемпионлар лигаси иштирокчиси саналмиш Тошкентнинг «Пахтакор» клуби футболчиларининг умумий трансфер баҳоси 15 миллиондан 11,9 миллион еврогача туширилган. Жамоа ўйинчиларининг ўртача нархи 517 минг еврога баҳоланган. Шунга қарамай, Тошкент клуби Ўзбекистоннинг энг қиммат таркибга эга жамоаси саналади.

Хусусан, Суперлиганинг энг қимматбаҳо футболчиси бўлиб турган «Пахтакор»нинг 26 ёшли ҳужумкор яримҳимоячиси Жалолиддин Машариповнинг трансфер баҳоси 1,8 миллион евродан 400 минг арзонлаб, 1,4 млн еврога тушди.

Бу борада иккинчи ўриндаги Игорь Сергеевнинг нархи эса 1,6 миллиондан 1,3 млн еврогача тушган. Учинчи энг қиммат футболчи Драган Чераннинг баҳоси эса 1,2 млндан 950 минг еврогача тушган.

Эътиборлиси, Суперлига клублари орасида футболчилари трансфер баҳоси ўсган ягона клуб «Машъал» бўлди. Про-лигадан Суперлигага чиқиб, мавсумни муваффақиятли бошлаган Муборак жамоасининг умумий трансфер қиймати коронавирусгача 1,43 миллион еврони ташкил этган бўлса, ҳозирда 2,3 миллион еврони ташкил этмоқда. Шунга қарамай, «Машъал» таркиби Суперлиганинг баҳоси энг кам бўлган жамоа бўлиб турибди.

Шунингдек, Рўзиқул Бердиев қўл остидаги «Насаф» жамоаси энг ёш таркибга эга бўлиб, ўртача ёш 23ни ташкил этган. Суперлиганинг нисбатан ёши катта футболчилари ОКМКда – ўртача 29,5 ёш қайд этилган.

Қуйида Суперлига-2020 иштирокчи клубларининг коронавирусгача ва ҳозирги умумий трансфер қиймати билан танишинг:

 

1. «ПАХТАКОР» (Тошкент)

Умумий трансфер баҳоси: 11,9 миллион евро

Коронавирусгача трансфер баҳоси: 15,08 миллион евро

Футболчилари сони ва ўртача ёши: 23 / 26,6 ёш  

Футболчининг ўртача нархи: 517 минг евро

 

2. «ЛОКОМОТИВ» (Тошкент)

Умумий трансфер баҳоси: 7,7 миллион евро

Коронавирусгача трансфер баҳоси: 9 миллион евро

Футболчилари сони ва ўртача ёши: 26 / 26,7 ёш  

Футболчининг ўртача нархи: 298 минг евро

 

3. «НАВБАҲОР» (Наманган)

Умумий трансфер баҳоси: 6,3 миллион евро

Коронавирусгача трансфер баҳоси: 7,5 миллион евро

Футболчилари сони ва ўртача ёши: 25 / 26,4 ёш  

Футболчининг ўртача нархи: 253 минг евро

 

4. ОКМК (Олмалиқ)

Умумий трансфер баҳоси: 5,8 миллион евро

Коронавирусгача трансфер баҳоси: 6,55 миллион евро

Футболчилари сони ва ўртача ёши: 21 / 29,5 ёш  

Футболчининг ўртача нархи: 276 минг евро

 

5. «БУНЁДКОР» (Тошкент)

Умумий трансфер баҳоси: 5,6 миллион евро

Коронавирусгача трансфер баҳоси: 6,8 миллион евро

Футболчилари сони ва ўртача ёши: 24 / 25,8 ёш  

Футболчининг ўртача нархи: 233 минг евро

 

6. «СЎҒДИЁНА» (Жиззах)

Умумий трансфер баҳоси: 5,3 миллион евро

Коронавирусгача трансфер баҳоси: 6,18 миллион евро

Футболчилари сони ва ўртача ёши: 23 / 27,1 ёш  

Футболчининг ўртача нархи: 232 минг евро

 

7. «ҚЎҚОН-1912» (Қўқон)

Умумий трансфер баҳоси: 5,1 миллион евро

Коронавирусгача трансфер баҳоси: 5,48 миллион евро

Футболчилари сони ва ўртача ёши: 25 / 25,9 ёш  

Футболчининг ўртача нархи: 206 минг евро

 

8. «НАСАФ» (Қарши)

Умумий трансфер баҳоси: 4,8 миллион евро

Коронавирусгача трансфер баҳоси: 5,20 миллион евро

Футболчилари сони ва ўртача ёши: 21 / 23 ёш  

Футболчининг ўртача нархи: 230 минг евро

 

9. «СУРХОН» (Термиз)

Умумий трансфер баҳоси: 4,6 миллион евро

Коронавирусгача трансфер баҳоси: 5,13 миллион евро

Футболчилари сони ва ўртача ёши: 23 / 28 ёш  

Футболчининг ўртача нархи: 200 минг евро

 

10. «БУХОРО» (Бухоро)

Умумий трансфер баҳоси: 4,1 миллион евро

Коронавирусгача трансфер баҳоси: 5,28 миллион евро

Футболчилари сони ва ўртача ёши: 22 / 26,6 ёш  

Футболчининг ўртача нархи: 186 минг евро

 

11. «МЕТАЛЛУРГ» (Бекобод)

Умумий трансфер баҳоси: 3,9 миллион евро

Коронавирусгача трансфер баҳоси: 4,60 миллион евро

Футболчилари сони ва ўртача ёши: 20 / 26,7 ёш  

Футболчининг ўртача нархи: 199 минг евро

 

12. «ҚИЗИЛҚУМ» (Навоий)

Умумий трансфер баҳоси: 3,8 миллион евро

Коронавирусгача трансфер баҳоси: 3,40 миллион евро

Футболчилари сони ва ўртача ёши: 25 / 26,6 ёш  

Футболчининг ўртача нархи: 139 минг евро

 

13. «АНДИЖОН» (Андижон)

Умумий трансфер баҳоси: 2,6 миллион евро

Коронавирусгача трансфер баҳоси: 2,7 миллион евро

Футболчилари сони ва ўртача ёши: 23 / 25,1 ёш  

Футболчининг ўртача нархи: 116 минг евро

 

14. «МАШЪАЛ» (Муборак)

Умумий трансфер баҳоси: 2,3 миллион евро

Коронавирусгача трансфер баҳоси: 1,43 миллион евро

Футболчилари сони ва ўртача ёши: 29 / 25,2 ёш  

Футболчининг ўртача нархи: 79 минг евро.

Усмон ИБОДОВ тайёрлади.

Мавзуга оид