Жаҳон | 17:03 / 22.04.2020
6222
1 дақиқада ўқилади

Трамп 60 кун давомида АҚШга иммиграция тўхтатилганини маълум қилди

АҚШда 60 кун давомида иммиграция тўхтатилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Дональд Трамп матбуот анжуманида маълум қилган.

Фото: Оқ уй

«Тўхталиш 60 кун давом этади. Унинг узайтирилиши масаласи иқтисодий ҳолатдан келиб чиқиб бир гуруҳ инсонлар томонидан ҳал қилинади.

Бу ишни инқироз вақтида катта зарар кўрган америкаликлар учун қиляпмиз. Биз улар олдида қарздормиз. Ишсиз қолган фуқароларимиз Америка қайта очилганда иш топишлари мумкин бўлади», деган Трамп.

Маълум бўлишича, чеклов шифокорлар ва дастурчиларга тааллуқли эмас. Чеклов доимий яшаш учун рухсат берадиган ҳужжат (грин-карт) сўраганлар учун амал қилади. Мавсумий ишчиларга виза бериш тўхтатилмайди. Ҳужжат бугун имзоланиши кутилмоқда.

Аввалроқ АҚШдаги корхоналарга кам маош эвазига хорижлик ишчиларни чақиргандан кўра, ишдан бўшатилган маҳаллий америкаликларни қайтариш буюрилиши айтилганди.

Мавзуга оид