АҚШ давлат қарзи рекорд даражага етди
АҚШ давлат қарзи коронавирус пандемияси ортида рекорд даражага – 24,5 трлн долларга етди.
Бу ҳақда CBS телеканали хабар берди.
Шу тариқа, АҚШ давлат қарзи йил бошидан бери 1,5 трлн долларга кўпайган.
АҚШ савдо вазирлиги қошидаги иқтисодий таҳлил бюроси маълумотларига кўра, АҚШ ялпи ички маҳсулоти 2019 йил охирида 21,73 трлн долларни ташкил қилган.
Халқаро валюта жамғармасининг баҳолашича, 2020 йилда АҚШ давлат қарзи ЯИМнинг 131,1 фоизигача ошади.
Бу орада АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус оқибатларига қарши курашга триллионлаб доллар ажратилгани сабабли давлат қарзи ошганидан ташвишланмаслигини айтган.
“Биз муаммони ҳал қилишимиз лозим, биз ҳужумга учрадик. Бу ҳужум эди. Ҳеч ким ҳали бунақасини кўрмаган”, деб айтган Трамп Оқ уйдаги брифингда журналистлардан бирининг тегишли саволига жавобан.
“Бизда жаҳон тарихидаги энг буюк иқтисодиёт бўлганди. Биз уни охирги 3-3,5 йил ичида яратдик. Кейин тўсатдан улар келиб, биз уни ёпишимиз кераклигини айтишди. Ҳозир биз уни яна очмоқчимиз, биз аввалгидек қудратли ёки ундан ҳам қудратлироқ бўлмоқчимиз, бироқ уни очиш учун муайян маблағлар сарфлаш лозим. Биз авиалинияларимизни, кўплаб компанияларни қутқариб қолдик”, дея ўз сўзларини давом эттирган Трамп.
“Биз аввалгидан каттароқ, яхшироқ ва кучлироқ бўламиз. Шу сабабли, бу мени ташвишлантирмайди”, деб таъкидлаб ўтган АҚШ президенти.
Мавзуга оид
17:22
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024