ЖССТ: АҚШнинг соғлиқни сақлашга ёрдами унинг ўзи учун муҳимдир
АҚШнинг бошқа давлатларда соғлиқни сақлаш тизимини молиявий қўллаб-қувватлаши АҚШнинг ўзи учун ҳам муҳимдир, чунки у АҚШ хавфсизлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Бундай фикрни Женевадаги брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус АҚШнинг ЖССТни молиялаштиришни тўхтатиши оқибатлари ҳақидаги саволга жавобан билдирди.
“АҚШ ЖССТни қўллаб-қувватлаб келган. У биринчи рақамли донордир ва биз буни қадрлаймиз”, деб айтган Гебрейесус. У АҚШнинг бошқа давлатдардаги соғлиқни сақлаш тизимига сармоялари катта аҳамиятга эгалигини таъкидлаб ўтган. Шу билан бирга ЖССТ раҳбари АҚШ хавфсизликда қолиши учун унинг бошқа давлатлар учун сармоялари муҳим эканлигини айтган.
“Умид қиламанки, ЖССТни молиялаштиришнинг тўхтатилиши ҳақидаги қарор қайта кўриб чиқилади ва АҚШ навбатдаги марта ЖССТнинг фаолиятини қўллаб-қувватлайди ҳамда ҳаётларни қутқаришда давом этади”, деб қўшимча қилган Гебрейесус.
ЖССТ раҳбари журналистлардан бирининг америкалик баъзи сиёсатчилар унинг истеъфога кетиши кераклигини ва шундагина Вашингтон ЖССТга тўловларни давом эттиришини айтаётганларига изоҳ бериш илтимосига: “Улар ЖССТ раҳбари лавозимига тайинлаш қоидаларини билишади. Менда бошқа изоҳ йўқ”, деб жавоб берган.
“Мен кеча-кундуз ишлашда давом этаман”, деб қўшимча қилган Гебрейесус ва ҳозирги пандемия шароитида бор эътиборини ва саъй-ҳаракатларини одамлар ҳаётини сақлаб қолишга қаратишини айтган.
АҚШ президенти Дональд Трамп 14 апрелда Вашингтон ЖССТга тўловларни тўхтатганини маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, ЖССТнинг коронавирус тарқалиши ҳақидаги маълумотларнинг яширилишидаги роли баҳоланмагунча пуллар ташкилотга ўтказилмайди.
Мавзуга оид
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024