Ўзбекистон | 20:03 / 23.04.2020
66779
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кунлик соғайишлар сони бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бухоро вилоятида яна 58 нафар бемор соғайгани ҳақида маълумот берди. Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганларнинг жами сони 561 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беришича, Бухоро вилоятида 58 нафар бемор буткул соғайиб, улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилган. 

Бухоро вилоятида бугуннинг ўзида соғайганлар сони 95 нафарни ташкил қилди. Аввалроқ вилоятда 37 нафар беморга жавоб берилгани маълум қилинганди.

Бугун кун давомида Андижонда 4, Жиззахда 1, Сурхондарёда 1, Тошкент шаҳрида 10 (Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 2,  Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 8) нафар бемор тузалганди.

Қайд этиш керакки, сўнгги кунларда кунлик тузалишлар сони ўсиб бормоқда, 21 апрель куни 96, 22 апрель куни 93, бугун эса 111 нафар бемор тузалди. Айни пайтда мамлакатда коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар сони 561 нафарга етди.

23 апрель соат 19:00 ҳолатига кўра,  Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1735 нафарни ташкил қилган.

Мавзуга оид