Ўзбекистонда уч ойда асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳақида маълумот берилди
2020 йил январь-март ойларида 33,4 трлн. сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилиб, уларнинг 63,9 фоизи ёки 21,4 трлн. сўми жалб этилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилган
2020 йилнинг январь-март ойларида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 89,8 фоизни ташкил этди.
Давстатқўм хабарига кўра, 2020 йил январь-март ойларида 33,4 трлн. сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилиб, уларнинг 63,9 фоизи ёки 21,4 трлн. сўми жалб этилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилган бўлса, корхона, ташкилот ва аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан 36,1 фоиз ёки 12,0 трлн. сўм молиялаштирилди.
Жами инвестициялар ҳажмида, марказлашган молиялаштириш манбалари ҳисобидан молиялаштирилган асосий капиталга инвестицияларнинг улуши, ўтган йилнинг мос давридаги улушига нисбатан 13,0 фоиз пунктга камайиб, 25,3 фоизни ёки 8,4 трлн. сўмни ташкил этди.
Мос равишда, марказлашмаган молиялаштириш манбалари ҳисобидан 24,9 трлн. сўм ёки жами инвестицияларнинг 74,7 фоизи ўзлаштирилиб, ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 13,0 фоиз пунктга кўпайди.
2020 йилнинг январь-март ойларида корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган асосий капиталга инвестициялар – 8,6 трлн сўм ёки жами асосий капиталга инвестицияларнинг 26,0 фоизини ташкил этди. Аҳоли маблағлари ҳисобидан жами асосий капиталга инвестицияларнинг 10,1 фоизи ёки 3,3 трлн. сўми ўзлаштирилди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 3,6 трлн. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,2 фоиз пунктга кўпайиб, 10,9 фоизни ташкил этди.
Мавзуга оид
20:43 / 23.12.2024
Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади
13:24 / 23.12.2024
Статистика кузатувлари жараёнига олий таълим муассасалари жалб этилади
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
21:28 / 19.12.2024