Ўзбекистон | 08:49 / 23.04.2020
6250
2 дақиқада ўқилади

Россия нефть ва газ университетининг Тошкентдаги филиалига талабаларни қабул қилиш квотаси 345 нафар этиб белгиланади

2020/2021 ўқув йили учун И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди

2020/2021 ўқув йилида Филиалга талабаларни қабул қилиш квотаси 345 нафар этиб белгиланади.

И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг
Тошкент шаҳридаги филиалига 2020/2021 ўқув йилида ўқишга қабул қилиш
КВОТАСИ

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлинмаси (кейинчалик - ҲТБ) битирувчиларини Филиалга мақсадли қабул қилиш, ҲТБ битирувчилари ўртасида ўтказиладиган алоҳида танлов натижалари бўйича қабул қилиш орқали амалга оширилади. ҲТБ битирувчиларидан мақсадли қабул қилинмаганлар, Филиалга кириш учун умумий талаблар бўйича имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети билан биргаликда Филиалга 2020/2021 ўқув йилида кириш имтиҳонларини ўтказиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни ўрнатилган тартибда бажарилишини таъминлайди.

Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ҳамда Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибиятига юкланади.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид