Жамият | 18:05 / 23.04.2020
623
2 дақиқада ўқилади

Тадбиркорнинг 44,5 млн сўми ундириб берилди

Бувайда туманидаги хусусий тадбиркор М.Юлдашев 2019 йилда тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ким ошди савдосига қўйилган кўчмас мулклардан бирини сотиб олмоқчи бўлди, бироқ кўчмас мулк бошқа бир тадбиркорга насиб этди.

Қизиғи шуки, тадбиркор М.Юлдашев кўчмас мулк аукционида иштирок этиш учун Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ҳисоб рақамига 44 млн. 500 минг сўм бадал пули тўлаган, аукционда ғолиб бўла олмагач бадал пулини қайтариш беришларини сўраб бир неча маротаба мурожаат қилади.

Бироқ, бошқарма мансабдор шахслари, ҳа деганда пулни қайтаришни истамагач, судга мурожаат қилишига тўғри келган.
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди ишни кўриб чиқишни узоқ чўзиб ўтирмасдан 15.01.2020 йилда тадбиркор М.Юлдашев фойдасига ҳал қилув қарорини чиқариб берган.
Доимгидек, ишга нуқта қўйиш Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари зиммасига тушди. 

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлими давлат ижрочиси қонунда белгиланган тартибда Фарғона Ғазначилик бошқармаси орқали Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасидан 16.04.2020 йилда 44 млн. 500 минг сўм пул маблағларини тўлиқ ундириб, тадбиркорнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиб берди.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид