Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тимур Ишметов имтиёзлар натижасида бюджетга тушмаган ва одамларда қолган маблағ миқдорини очиқлади
Молия вазирининг сўзларига кўра, карантин натижасида фаолияти тўхтаган ташкилотлар, ЯТТ учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммасини ва ижтимоий солиқни ҳисоблашни тўхтатиш имтиёзи берилди. Натижада, бюджетга тушмаган ва одамларда қолган маблағ 541 млрд сўмни ташкил қиляпти.
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда пандемия ва инқироз даврида Ўзбекистондаги иқтисодий вазият муҳокама қилинмоқда.
Ҳукуматнинг иқтисодий корпуси вакиллари, йирик тадбиркорлар ва бизнес вакиллари иштирок этаётган тадбир давомида Ўзбекистон молия вазири Тимур Ишметовнинг айтишича, бугунги кунга қадар Инқирозга қарши курашиш жамғармасига 2,1 трлн сўм маблағлар шакллантирилди.
Тимур Ишметов имтиёзлар натижасида бюджетга тушмаган ва одамларда қолган маблағ миқдорини очиқлади 👉 https://kun.uz/13107381
Posted by Kun.uz on Thursday, April 23, 2020
«Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган 15 мартдан бирданига бирламчи қадамлар бўйича президент фармони имзоланди. Унга кўра, Инқирозга қарши курашиш бўйича алоҳида жамғарма тузилиб, бирламчи қадамлар учун 10 трлн сўм шакллантириш бўйича топшириқлар берилди.
Бугунги кунга қадар 2,1 трлн сўм маблағлар шакллантирилди. Албатта, бу жамғармани халқаро молия институтлардан жалб этилган маблағлар ҳисобидан шакллантирамиз, жараён кетяпти. Апрель ойи охири-май ойи бошидан биринчи пуллар келиб туша бошлайди. Бироқ, ўзимизда ҳам етарли захира бор, шунинг учун ҳозирча бюджетдан 600 млрд сўм ажратилди. Халқаро молия ташкилотларидан олинган қарз маблағларидан 1,5 трлн сўм ажратилди. Ҳозирги кунга келиб 1,885 трлн сўм сарфланди. Бу пулдан 425 млрд сўм Республика санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига ажратилди. Соғлиқни сақлаш муассасаларини қуришга 407 млрд сўм берилди. Бу давом этаётган харажатлардир.
Шу билан бирга, Жамоат ишларини ташкиллаштириш жамғармасига жами 200 млрд сўм ажратиш кўзда тутилган, бу борадаги ишлар ҳам давом эттирилмоқда. Бунда маблағлар вақтинчалик ишсиз фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиш орқали улар бандлигини таъминлаш, молиявий кўмак кўрсатиш йўналишига ишлатилади. Касаба уюшмаларига ҳам маблағлар ажратиш назарда тутилган.
Давлат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш масаласи... Ҳозирги шароитда уйимизда электр энергияси бўлиши, сув келиши, газ таъминотида узилиш бўлмаслиги учун айнан давлат ташкилотлари хизмат қилади. Ҳозирда уларнинг самарадорлик даражаси муҳокама қилинаётгани йўқ. Бугунги кунда аҳоли коммунал тўловларни вақтида тўламаса, ҳеч ким бориб эшикни тақиллатиб пул сўраётгани йўқ. Биринчидан, уйма-уй юриш карантин қоидаларига тўғри келмайди. Иккинчидан, ҳозирги оғир пайтда одамларни қийнамасдан, электр энергияси, сув, газни узлуксиз таъминлаш учун шу ташкилотларнинг харажатларини, айниқса, ўша ташкилотларда ишлаётганларнинг ойлигини таъминлаш ва зарур бўлган анжомларни сотиб олишга харажат қилишимиз керак. Бугунги кунда электр энергия ишлаб чиқарувчи ташкилотларга жамғармадан 500 млрд сўм ссуда ажратилган. «Ўзбекнефтгаз»га 400 млрд сўм ажратилган», - дейди молия вазири.
Шунингдек, Тимур Ишметовнинг билдиришича, иқтисодиётга ажратилган пуллар барибир ижтимоий соҳага йўналтирилгандир.
«3 апрелда имзоланган фармонда кичик бизнесга жуда кўп имтиёзлар берилди. Бугунги кунга келиб карантин натижасида фаолияти тўхтаган ташкилотлар, якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммасини ва ижтимоий солиқни ҳисоблашни тўхтатиш имтиёзи берилди. Шунинг натижасида бюджетга тушмаган ва одамларда қолган маблағ 541 млрд сўмни ташкил қиляпти.
Бундан ташқари, ҚҚС тўлашда электрон ҳисоб-фактурага ўтган, айланмасига 1 млрд сўмдан камроқ бўлган кичик бизнес субъектларига ҚҚС тўловини ҳар ой эмас, балки ҳар чоракда тўлашга имтиёз берилди. Яъни, бунда айланма маблағлар қолиши назарда тутилган. Бугунги кунда ушбу имтиёздан фойдаланган ташкилотларнинг ҳисобига бюджетга келиб тушмаган ва уларнинг қўлида қолган маблағ 450 млрд сўмни ташкил қиляпти. Иқтисодиётга берилган пуллар барибир ижтимоий соҳага йўналтирилган», - деди у.
Мавзуга оид
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
18:15 / 05.05.2026
Ўзбекистонда Visa-картани қаерда ва қандай очиш мумкин?
20:56 / 29.04.2026