Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри ва вилоятида 6 мингдан ортиқ педагог пропискадан ўта олмай қийналиб келаётганди — Шерзод Шерматов
Прописка тизимини ислоҳ қилишга оид президент фармони халқ таълими соҳасидаги минглаб педагоглар учун катта қулайлик яратади. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ушбу фармон имзоланишига муносабат билдирар экан, ҳужжатдаги муҳим жиҳатга эътибор қаратди.
Шерматовнинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пропискадан ўта олмай йиллар давомида қийналиб келаётган педагог ходимлар сони 6 мингдан ошади.
«Ушбу фармон уларнинг оилаларига хурсандчилик олиб келиши аниқ», – деб ёзади вазир Facebook`даги саҳифасида.
«Тўғриси, ўзим Тошкентда туғилиб ўсганим учун прописка деган масалага аввал унчалик эътибор қилмасдим. Лекин, Халқ таълими вазирлигига ўтгандан кейин прописка бўйича юзлаб мурожаатларни кўриб, бироқ раҳбар сифатида уларга ёрдам бера олмасликни бошдан ўтказгандан кейин, бу масала ушбу соҳа ходимлари учун қанчалик зарур эканини ҳис қилишга тўғри келган эди», деган Шерматов.
Унинг қайд этишича, мактаблардаги ойликлар йиллар давомида паст бўлгани сабабли тошкентликлар орасида мактабга ишга кириб ишлашни хоҳловчилар ҳам унчалик кўп бўлмаган. Бундай шароитда ишлаш учун эса кўпгина мактаблар бошқа ҳудудлардан келган ходимларнигина ишга таклиф қила олган.
«Лекин шу оғир меҳнатига қарамай, прописка деган расмиятчиликни деб, улар ўз уйи бўлса ҳам унга қонуний эгалик қила олмаган. Мана, президентимизнинг ушбу фармонлари билан барча давлат ташкилотларида 5 йил ишлаб келган ходимлар учун прописка муаммоси ҳал бўлди. Шунинг учун бу фармондан сон жиҳатдан энг кўп хурсанд бўлганлар айнан халқ таълими соҳасидагилар бўлса керак, деб ўйлайман», – дея ўз постини якунлаган Шерзод Шерматов.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта имзоланган президент фармонига асосан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган давлат органлари ва ташкилотларида 5 йил муддат мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини юритаётган мутахассисларни (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари) мазкур ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш белгиланган.
Мавзуга оид
15:20 / 19.06.2026
Самарқандда мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. У синф раҳбари томонидан калтаклангани айтилмоқда
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026