Тошкентда ППХ машинасида чақалоқ дунёга келди
3-сон шаҳар болалар клиник шифохонасига оз масофа қолганда аёлни тўлғоқ тутган.
Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси 4-сон батальони 4-отряди ходимлари патруллаш давомида Учтепа тумани Истироҳат кўчаси ва Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кесишмасида икки нафар аёлни кўрганларида соат тунги икки атрофида эди.
Пойтахт ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, аёллардан бири ҳомиладор эди.
“Ҳолатни тушунтиришнинг кераги йўқ: аёл зудлик билан туғруқхонага етказилиши керак эди. Ходимлар бўлажак онани ва унинг қайнонасини машинага ўтқазиб, энг яқин шифохона томон йўл олишди.
3-сон шаҳар болалар клиник шифохонасигача (аввалги “Она ва бола” маркази) оз масофа қолганда аёлни тўлғоқ тутди.
Шу онда сафдор С. Муродов ва Б. Тошпўлатовлар малака ошириш дарсларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш соатлари қўшилгани учун шукр қилдилар. Тез орада ППХ машинасида чақалоқ дунёга келди. Бахтиёр буви ва она ППХ ходимларига ёрдам учун миннатдорчилик билдиришди”, - дейилади хабарда.
Ёш она ва гўдак шифокорларга топширилган.
Тиббиёт ходимлари она ва унинг ўғлининг ҳолатини ўрганиб, ходимларга уларнинг аҳволи қониқарли эканини, боланинг вазни 3100 гр. эканини айтишган.
Мавзуга оид
21:58 / 04.11.2024
Сариқ ва қизил рангларда товланаётган Тошкент — фотожамланма
17:42 / 04.11.2024
Хавфсизлик чегарасидан 80 баробар юқори: Лаҳор дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарларидан бири
08:10 / 04.11.2024
Тошкентда “Яшил шаҳар” куни ўтказилади
19:25 / 31.10.2024