АҚШда коронавируснинг биологик қурол сифатида қўлланиши эҳтимоли ўрганилмоқда
Америкалик ҳарбийлар келгусида террорчилар коронавирусни қурол сифатида қўллай олиши эҳтимолини ўрганмоқдалар.
АҚШ ҳарбий разведкаси коронавируснинг биологик қурол сифатида қўлланиши мумкинлигини ўрганмоқда. Бу ҳақда Politico нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Шу билан бирга Пентагонда бу улар вирус лабораторияда яратилгани ҳақидаги тахминга ишонишларини англатмаслиги, бироқ разведка коронавирус биологик қурол бўлиши мумкинлигини билмоқчилиги таъкидлаб ўтилган.
“Вирус ўз табиий ҳолатида техник жиҳатдан камроқ ривожланган гуруҳлар томонидан қўлланиши ёки биологик қурол бўйича илғор дастурларга эга давлатлар унинг кўрсаткичларини ўзгартириши мумкин”, деб айтган АҚШ мудофаа вазирининг ядровий, кимёвий ва биологик ҳимоя дастурлари бўйича собиқ ёрдамчиси Энди Вебер.
Бошқа манбанинг таъкидлашича, душман табиий йўл билан кимнидир вирус билан зарарлаши, бу одам эса уни “керакли жойда” тарқатиши мумкин.
“Биотеррорчилик нуқтаи назаридан коронавирус жуда очиқ. Унинг намуналари бутун дунёда мавжуд”, деб айтган Вебер.
Биоҳимоя бўйича мутахассислар эса коронавирус ўта юқувчанлиги сабабли уни тарқатишга уринадиган ҳар қандай гуруҳга салбий оқибатлар олиб келиши туфайли қуролга айланиши даргумонлигини айтишмоқда. Бироқ Федерал қидирувлар бюроси экстремистик гуруҳлар аъзолари бир-бирларини вирусга чалингудек бўлсалар, уни тарқатишга чақираётган ҳолатларни қайд қилмоқда.
Аввалроқ Fox News телеканали коронавирус Уҳандаги лабораторияда яратилганини маълум қилганди. Телеканалнинг таъкидлашича, гўёки Хитой вирусни яратиб, “ўзининг вирусга қарши курашдаги имкониятлари АҚШ ва бошқа давлатларникидан қанчалик устунлигини қўрсатмоқчи бўлган”.
Бунгача олимлар халқаро гуруҳи коронавирус лабораторияда яратилган вирус эмаслиги, балки табиий йўл билан вужудга келгани ҳақидаги хулосага келишган.
Мавзуга оид
17:22
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024