Карантин шароитида қурилиш ишлари қандай олиб борилиши тушунтирилди
Пандемия даврида қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш қай тарзда амалга оширилиши очиқланди
АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаров карантин вақтида қурилиш ишлари қандай олиб борилиши тўғрисида маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, карантин шароитида қурилиш материалларини интернет орқали сотиб олса бўлади.
“Ҳозирда барча ишлаб чиқарувчиларга интернетда ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали харидорлар билан алоқалар ўрнатиш ва маҳсулотларни махсус дезинфекция қилинган автомобилларда қурилиш жойига етказиб бериш бўйича ҳам вазифалар юкланган. Бу бўйича ишлар олиб борилмоқда”, - деди у.
Шунингдек, Қурилиш вазирлиги вакили пандемия даврида қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш қай тарзда амалга оширилишини ҳам очиқлади.
“Соҳадаги назорат тизими бир неча босқичли бўлиб, буларга техник назорат, муаллифлик назорати, ички назорат ва инспекция назорати киради.
Албатта, бу ишлар Республика махсус комиссияси тавсияларига кўра масофадан туриб амалга оширилиши, бунда видео кузатув, ахборот алмашувининг электрон тизими, кунлик фото ва видео ҳисоботлардан кенг фойдаланилади. Ушбу ҳисоботлар "вахта" услубида ишлайдиган пудрат ташкилотларнинг ички назорат ходимлари томонидан тайёрлаб борилади.
Қурилиш объектига тўғридан-тўғри чиқиш ҳолатларида ходимлар ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланиши учун тегишли ташкилотлар томонидан чоралар кўрилган”, - деди у.
Карантин вақтида лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза қилиш қандай амалга оширилиши ҳам айтилди.
“Республика миқёсида махсус гуруҳ тузилган бўлиб, лойиҳаларнинг 90 фоизи электрон шаклда қабул қилиниши йўлга қўйилди. Аслида бу тизим жорий йилнинг август ойида ишга тушиши белгиланган эди, лекин бугунги карантин даврида ишларнинг узлуксиз давом этишини таъминлаш ва буюртмачиларга қулайлик яратиш мақсадида вақтлироқ ишга туширилди.
Бунда, бу тизим орқали инсон фактори олдини олинган, яъни"буюртмачи" ва экспертиза вакили бир-бирини кўрмайди”, - деди Жамолиддин Қаландаров.
Мавзуга оид
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда
22:24 / 07.11.2022
Англияда уй паррандаларига локдаун эълон қилинди
12:45 / 19.07.2022