ОТМга кириш имтиёзига эга спортчилар учун ҳужжатларни топшириш жараёни бошланмоқда
Ҳужжатлар 25 апрелдан 15 майга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларида масофавий электрон шаклда қабул қилинади
Олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва ПараОсиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган спортчи-ўқувчиларни олий таълим муассасаларига (тиббиёт йўналишидан ташқари) имтиёзли ўқишга қабул қилиш бўйича имтиёзга эга спортчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёни бошланмоқда.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ғолиб ва совриндор спортчи-ўқувчиларнинг ҳужжатлари жорий йил 25 апрелдан 15 майга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларида масофавий электрон шаклда қабул қилинади. Шунингдек, ғолиб ва совриндорларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Махсус комиссияси ташкил этилган бўлиб, ғолиб ва совриндор спортчи-ўқувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар жорий йилнинг 20 майига қадар Махсус комиссияга электрон шаклда тақдим этилади.
Ғолиб ва совриндор спортчи-ўқувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, жорий йилнинг 15 июнига қадар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссиясига тақдим этилади.
Республика ва халқаро спорт мусобақалари ғолиблари ва совриндорлари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати қуйидагича:
1. Республика олий спорт маҳорати мактаблари директорларининг имтиёзга эга спортчига 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасасига кириш бўйича тавсиянома;
2. Имтиёзга эга спортчининг Жисмоний тарбия ва спорт вазири номига 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасасига кириш тўғрисида ёзган аризаси (захира сифатида қўшимча яна 2 та олий таълим муассасаси (тиббиёт ва ҳарбий олий таълим муассасаларидан ташқари) ҳамда олий таълим муассасаларининг таълим йўналиши, шифри, таълим шакли ва тили аниқ кўрсатилиши шарт);
3. Мусобақа дипломи;
4. Мусобақа буйруғи нусхаси;
5. Мусобақа низоми нусхаси (тасдиқланган ҳолда аслига тўғри);
6. Мусобақа баённомаси нусхаси (тасдиқланган ҳолда аслига тўғри);
7. Имтиёзга эга спортчининг паспорти нусхаси;
8. Имтиёзга эга спортчининг рейтинг дафтарчаси нусхаси;
9. Имтиёзга эга спортчи тамомлаётган таълим муассасасидан маълумотнома;
10. 3,5х4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат;
11. Вилоят мусобақаси баённомаси нусхаси (Республика мусобақаларида иштирок этганлар учун).
Мавзуга оид
14:36 / 07.11.2024
Таълим муассасалари ўқув дастурига ўқотар қуроллар тактик-техник тавсифлари амалий машғулотлари киритилади
20:22 / 21.10.2024
Енгил касалликларни дори билан даволашга ўрганиб қолишнинг олди олинади
20:31 / 20.09.2024
Олимпия шаҳарчаси ҳудудида хоккей мажмуаси қурилиши мумкин
14:53 / 06.09.2024