ОАВ: Ким Чен Ин операциядан сўнг оғир аҳволда қолмоқда
Япония ва Ҳонгконг оммавий ахборот воситалари КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг юрагида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейин «вегетатив ҳолат»га тушиб қолганини ёзмоқда.
Шу ҳафтада КХДР етакчиси «кашандалик ва семизлик» оқибатида келиб чиққан хасталик туфайли, юрагидан операция қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, Кимнинг аҳволи оғирлашган.
Шукан Жендай («Shūkan Gendai») журналининг Ким операциясида қатнашган жарроҳга таяниб берган маълумотига кўра, у апрель ойида қишлоқлардан бирига саёҳат қилган пайтида мазаси қочган. Шундан сўнг, Кимнинг юрагида жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Шифокор ўта семиз беморларни операция қилишга ўрганмагани туфайли асабийлашганини айтган. Натижада, жарроҳлик амалиётида нуқсон юз бериб, бемор «вегетатив ҳолат»га тушиб қолган.
Вегетатив ҳолат — мия яримшарларининг лат ейиши ёки функцияси бузилиши натижасида руҳий фаолликнинг йўқолиши, аммо вегетатив ва ҳаракатланиш рефлексларининг сақланиб қолишидир.
Аввалроқ Reuters агентлиги Кимнинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида турли хабарлар тарқалгандан кейин, Хитой тиббий экспертлар гуруҳини Шимолий Кореяга жўнатгани ҳақида хабар берган эди.
Айни пайтда расмий Пхеньян Ким Чен Иннинг соғлиғи ёмонлашгани ёки унинг «вегетатив ҳолат»га тушгани ҳақида ҳеч қандай хабар бермади.
Мавзуга оид
19:12 / 15.11.2024
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
14:22 / 13.11.2024
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024