Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг назорат тизими такомиллаштирилади
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг назорат тизими янада такомиллаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг назорат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар:
“Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан ўтказиладиган текширишларни ташкил этиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом”;
“Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқнома” тасдиқланади.
Белгилаб қўйилишича:
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилот ва идораларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ҳолати юзасидан ўтказиладиган текширишлар Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
соҳада истеъмолчиларга хизмат кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларининг фаолиятида алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш ва муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида ЭҲМ учун дастурлар тарқатилишида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан ўтказиладиган текширишлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони хабардор қилинган ҳолда амалга оширилади;
интерактив давлат хизматлари кўрсатилишида узилишлар, ахборот тизимларида ва тармоқларида алоҳида оммавий тусдаги бузилишлар ҳолатлари (узилишлар, тўхталишлар, авария ҳолати ва бошқалар) юзага келганда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилот ва идоралар ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 1 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ёзма ёки электрон тарзда Ўзкомназорат хабардор қилинади, шунингдек бузилишлар ҳолатлари бартараф этилгандан кейин авария ҳолати бартараф этилганлиги ва унинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан маълумот Ўзкомназоратга тақдим этилади;
Ўзкомназорат ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакиллари:
қурилаётган объектлар, бино ва иншоотлар, турар жой мажмуаларини доимий фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари таркибида;
давлат ахборот тизимларини доимий фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиялар таркибида иштирок этади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов) Ўзкомназорат (Хўжаев) билан биргаликда уч ой муддатда:
алоқа, ахборотлаштириш, телекоммуникациялар ва даврий босма нашрларни тарқатиш хизматлари сифат кўрсаткичлари ва нормативларини, шунингдек даврий босма нашрларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар учун ҳамда почта, курьерлик хизматларини кўрсатишда почта хавфсизлиги бўйича тегишли нормаларни ишлаб чиқади;
телекоммуникация тармоқларининг устунлик қилувчи операторлари ва провайдерлари бошқа оператор ва провайдерларга шаффофлик ва ҳуқуқларни чекламаслик принципи асосида телекоммуникация инфратузилмасига киришини таъминлашлари юзасидан талабларни белгиловчи норматив ҳужжат ишлаб чиқади ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди.
Ўзкомназорат (Хўжаев):
ҳар чорак якунига қадар давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилот ва идоралар, шунингдек соҳада истеъмолчиларга хизмат кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятида ўтказилган текширишлар натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиб боради.
икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ахборот тизимлари ва ресурслари, электрон давлат хизматлари жорий этилганлиги ва ахборот хавфсизлиги талабларини, “Электрон ҳукумат” ва “Рақамли иқтисодиёт” тизимларини ташкил этиш ҳолати юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва идораларда “Ягона давлат рейтинги” электрон ахборот тизимини ишга туширади;
уч ой муддатда:
қурилиши тугалланган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар объектларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича (qabul.gis.uz);
Ўзкомназоратга жисмоний ва юридик шахслардан алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш ва муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида ЭҲМ учун дастурлар тарқатилиши соҳаси хизматлари юзасидан келиб тушган мурожаатларни қайд қилиш, назоратини олиб бориш ва таҳлил қилиш бўйича (murojaat.gis.uz);
Ўзкомназорат томонидан алоқа, ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларини тарқатиш ва муаллифлик ҳуқуқи соҳаларидаги ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳолатини текшириш натижасида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатларини қайд қилиш, умумлаштириш ва ҳисобини юритиш бўйича (аdmin.gis.uz) автоматлаштирилган ахборот тизимлари комплексини яратади.
Ўзкомназоратнинг автоматлаштирилган ахборот тизимларини яратиш бўйича лойиҳаларини амалга оширишни молиялаштириш манбаси этиб Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари белгиланади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов) Ўзкомназорат (Хўжаев) билан биргаликда мобил алоқа, Интернет ва ахборот-коммуникация технологиялари хизматларини кўрсатувчи операторлар, провайдерлар ва бошқа корхоналарнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига хизмат кўрсатувчи «Call-марказ»ларига ягона талабларни ўрнатиш чораларини кўрадилар.
Қурилиш вазирлиги (Зокиров) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов) ва Ўзкомназорат (Хўжаев) билан биргаликда:
янги қурилган турар-жойларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнига Ўзкомназорат ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакиллари киритилиши;
янги қурилаётган турар-жойларга алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация тармоқларини қуриш хизматларини кўрсатиш учун лицензияга эга корхоналар танлов асосида жалб этилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025