Тошкент ва Хоразмда 18 нафар бемор тузалди. Жами соғайганлар сони 700дан ошди
Бугун айни пайтга қадар 86 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 707 нафарни ташкил этмоқда.
Пойтахтдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 2 нафар, Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 16 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар республика ва вилоят соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганлардан 1 нафари (4 ёшли бола) Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Яна 1 нафари (40 ёшли эркак) Бухоро вилоятидан бўлиб, Россиядан чартер рейсда келган. Ушбу клиникада шу пайтга қадар 68 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 70 нафарга етди.
Хоразм вилоятида соғайганларнинг 15 нафари жорий йил 22 март куни Россиядан чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Қолган 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Улардан 15 нафари эркак, 1 нафари аёлдир. Беморлар Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятидан 3 нафардан, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Наманган, Бухоро, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 22 ёшда.
Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 45 нафар бемор буткул соғайган бўлса, эндиликда улар 61 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 86 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 707 нафарни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024