«Ватан тарихи» китобининг қайта тайёрланган нашри чоп этилди
“Шарқ” нашриёт–матбаа акциядорлик компаниясида Р.Шамсутдинов, Ш.Каримов ва С.Ҳошимовлар муаллифлигида ёзилган “Ватан тарихи” китобининг қайта тайёрланган нашри чоп этилди.
Мазкур китоб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан университетлар, педагогика институтлари тарих факультетлари талабалари учун ўқув қўлланмаси сифатида тавсия этилган.
Ўқув қўлланмаси икки китобдан иборат бўлиб, унинг биринчи китобида ўзбек халқи тарихининг энг қадимги даврларидан то XVI асргача бўлган даври тарихи баён этилган. Иккинчи китоб эса ватанимизнинг XVI асрдан то XX асрнинг бошларига қадар бўлган даврдаги тарихини акс эттирган.
Биринчи китоб (қайта тайёрланган иккинчи нашр) 10 та бобдан иборат бўлиб, уларда Ўрта Осиё ибтидоий тарихининг даври ва босқичлари кенг ёритилган.
Иккинчи китобда (қайта тайёрланган учинчи нашр) тарихимизнинг XVI аср ва XIX асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиё халқлари, ўзбек хонликлари, Туркистоннинг чор Россияси томонидан босиб олиниши, Туркистонда чоризмнинг мустамлака ҳукмронлиги, мустамлака Туркистонда маданий ҳаёт, Туркистон XX аср бошларидаги сиёсий ларзалар ва бўҳронлар даврида юз берган энг муҳим тарихий воқеалари баён этилган.
Ўтмишда Марказий Осиё ва Хуросон заминида юз берган воқеа ва ҳодисаларнинг ўта чуқур ўрганилганлиги, тарихий манба ва адабиётлардан кенг фойдаланилганлиги тарихимизни холис ва ишончли ёритишга хизмат қилган. Воқеа ва ҳодисаларга оид нодир расмлар китоб мазмунини бойитишга катта ҳисса қўшган. Салкам 34 босма табоқли китоб 2000 нусхада чоп этилган.
Мавзуга оид
13:34 / 07.10.2024
Туркияда Ислом Каримов ҳақида китоб нашр қилинди
11:53 / 06.10.2024
Ўқув маркази, китоб дўкони ва SMM: Икки йилда учта бизнес очган ёш тадбиркор ҳикояси
14:40 / 31.08.2024
Россияда тақиқланганлар реестрига бешта китоб сайти киритилди
16:36 / 23.07.2024