Ўзбекистон | 18:26 / 26.04.2020
15918
2 дақиқада ўқилади

Эксперт-криминалистика бош марказига янги бошлиқ тайинланди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, подполковник Саидолим Саидкамол ўғли Нуриддинов ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғи лавозимига тайинланди.

Саидолим Нуриддинов

Тайинловга қадар С.Нуриддинов Эксперт-криминалистика бош маркази, криминалистик экспертиза ва ҳисобга олиш бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Эксперт-криминалистика бош марказига 2017 йил сентябридан буён Наил Минталипович Галипшин раҳбарлик қилиб келаётганди.

Подполковник Жаҳонгир Умирзоқович Мирзаев Навоий вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди.

Жаҳонгир Мирзаев

Тайинловга қадар Ж.Мирзаев ИИВ Навоий академик лицейи директорининг ходимларни малакасини ошириш бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Жафар Жамиевич Амонов Фарғона вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди.

Жафар Амонов 

Тайинловга қадар Ж.Амонов Тошкент шаҳар ИИББ ППХваЖТСБ бошлиғининг ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Мавзуга оид