G20 етакчилари видеоанжумани Хитой ва АҚШ ўртасидаги келишмовчилик сабабли бекор қилинди - ОАВ
“Катта йигирматалик” давлатлари етакчилари иштирокидаги видеоанжуман Хитой ва АҚШ ўртасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг роли борасидаги келишмовчилик сабабли бекор қилинди.
Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди. Анжуман 24 апрелда ўтиши керак бўлган.
Нашрнинг анжуманга тайёргарликда иштирок этган манбаси маълумотларига кўра, АҚШ ЖССТнинг Хитойда коронавирус авж олгани ҳақида маълумот олгандан кейин амалга оширган дастлабки қадамлари ҳақида батафсил ҳисоботни талаб қилган. Ўз навбатида, Пекин Вашингтоннинг ЖССТ фаолиятини тергов қилишни бошлаш таклифини муҳокама қилишни қатъиян рад этган. Шу сабабли видеоанжуман охирги паллада бекор қилинган.
Манба АҚШ ва Хитой ЖССТ фаолияти борасидаги ҳисобот бўйича муросага келса, бундай саммит яқин орада бўлиб ўтиши мумкинлигини қўшимча қилган.
G20 етакчиларининг видеоанжуман шаклидаги илк саммити 26 март куни бўлиб ўтган. Унда пандемия шароитида жаҳон иқтисодиётини барқарорлаштириш учун 5 трлн доллар ажратишга келишиб олинган.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ЖССТни пандемияга қарши курашда сусткашликда айблаб, ташкилотнинг Вашингтон томонидан молиялаштирилиши тўхтатилишини маълум қилган. Трампнинг таъкидлашича, ЖССТ коронавирус ҳақида маълумотларни ўз вақтида тақдим қилмаган ва барча ҳақиқатни жаҳон ҳамжамиятига етказмаган.
Мавзуга оид
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024