Жаҳон | 17:49 / 27.04.2020
4772
2 дақиқада ўқилади

Буюк Британия карантин чораларини юмшатишни режалаштирмоқда

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ушбу ҳафтада коронавирус тарқалиши сабабли жорий этилган карантин чоралари юмшатилишини эълон қилиши мумкин, деб ёзмоқда The Telegraph нашри.

Фото: AFP

Нашр манбаларининг сўзларига кўра, бош вазир 7 майгача жорий этилган карантин чораларини юмшатишни тезлаштириши мумкин. 

Газетанинг ёзишича, 27 апрель куни Жонсон коронавирусга қарши кураш бўйича штаб билан йиғилиш ўтказади. Бош вазир айрим чекловларни муддатидан олдин бекор қилиш ниятида, аммо якуний қарор мутахассислар билан учрашувдан сўнг қабул қилинади, деб таъкидлайди нашр.

Буюк Британияда коронавирус пандемияси сабабли 23 мартда карантин эълон қилинганди. Аҳолига кўчада икки кишидан ортиқ ҳолда тўпланиш тақиқланди, барча ноозиқ-овқат дўконлари, кутубхоналар, диний муассасалар ва бошқа жамоат жойлари ёпилди.

27 март куни Жонсоннинг ўзи ҳам коронавирусга чалингани маълум бўлди. Ҳукумат раҳбари икки ҳафта касалхонада ётди ва 26 апрель куни ишга қайтишга муваффақ бўлди. Унинг вазифасини мамлакат ташқи ишлар вазири Доминик Рааб вақтинча бажариб турди.

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотига кўра, Буюк Британияда 154 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинган, 20 мингдан ортиқ киши вафот этган, 778 киши соғайган.

Мавзуга оид