Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Mercedes-Benz ва тиббий ёрдам машинаси тўқнашди
ЙТҲ оқибатида Damas автомобили ҳайдовчиси тан шикастлари билан шифохонага етказилган.
Telegram мессенжерида Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида рўй берган ЙТҲ ҳақида хабар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, 2020 йил 25 апрел куни тахминан соат 16:00 да Кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Фозилтепа кўчалари кесишмасида, болалар шифохонаси ҳузуридаги диагностик поликлиникага бириктирилган, 63 ёшли А.М. бошқарувидаги Damas ва 26 ёшли Б.У. бошқарувидаги Mercedes-Benz E 350 русумли автомобиль тўқнашуви рўй берган.
ЙТҲ оқибатида Damas автомобили ҳайдовчиси тан шикастлари билан шифохонага етказилган.
Билдирилишича, йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари аниқланмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026