Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр энергияси таъминотида энг катта талафот кўрган ҳудуд Бухоро вилоятига тўғри келмоқда
Республика бўйича 110 кВ ҳаво линияларида 10 дан ортиқ, 35 кВ ҳаво линияларида 4 та ва 6-10 ҳаво линияларида 210 дан ортиқ узилишлар вужудга келган.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Мамлакатнинг турли ҳудудларида куни кеча бошланган ва айни пайтда давом этиши кузатилаётган кучли шамол оқибатида дарахт шохларининг синиб, ҳаво электр тармоқларига шикаст етказиши натижасида электр энергияси етказиб беришда вақтинча узилишлар бўлмоқда.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизматига кўра, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларининг айрим ҳудудларида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида электр энергиясида узилишлар вужудга келган.
Дастлабки маълумотларга кўра, республика бўйича, 110 кВ ҳаво линияларида 10 дан ортиқ, 35 кВ ҳаво линияларида 4 та ва 6-10 ҳаво линияларида 210 дан ортиқ узилишлар вужудга келган. Энг катта талафот кўрган ҳудуд Бухоро вилоятига тўғри келади.
“Ҳозирда содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг электр таъминоти корхоналари ходимлари томонидан тун-у кун таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
“Ўзгидромет” маълумотига кўра, бундай ноқулай об-ҳаво шароити бугун ҳам республиканинг айрим ҳудудларида давом этиши мумкин. Шуни ҳисобга олган ҳолда, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ аҳолини электр энергиясида вужудга келиши мумкин бўлган узилишлардан огоҳлантиради”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:45
Самарқанд электр тармоқлари Туркия компаниясига операцион бошқарувга берилади
21:10 / 29.11.2025
Аҳолидан солиқ қарзини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизимидан фойдаланилади
09:20 / 29.11.2025
Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисобга олишнинг ягона тартиби жорий этилди
19:48 / 24.11.2025