Коронавирус оқибатларига қарши курашиш учун грантлар ва имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди
Глобал инқирознинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини камайтириш учун жалб қилинган маблағлардан мақсадли фойдаланишнинг самарали назоратини таъминлаш механизмлари алоҳида муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида грантлар ва имтиёзли узоқ муддатли молиялаштиришни жалб қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг видеоконференция шаклидаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тармоқ идоралари, ихтисослаштирилган муассасалар ва тижорат банклари раҳбарларининг юқорида кўрсатилган қарорда белгилаб берилган глобал коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларига қарши курашиш чораларининг жорий ҳолати тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.
Ушбу чора-тадбирлар соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, давлат бюджети, банк тизими ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, коммунал ва энергетика корхоналарининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ижтимоий соҳага йўналтирилган ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган.
Глобал инқирознинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини камайтириш учун жалб қилинган маблағлардан мақсадли фойдаланишнинг самарали назоратини таъминлаш механизмлари алоҳида муҳокама қилинди.
Учрашув якуни бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбари томонидан вазирлик, идора, маҳаллий ҳокимият органлари ва тижорат банкларига ҳар бир ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаси учун молиялаштиришнинг ҳақиқий эҳтиёжларини батафсил ҳисоб-китоб қилиш бўйича манзилли кўрсатмалар ва топшириқлар берилди.
Пандемия туфайли келиб чиққан ҳозирги шароитда республика фуқаролари ва тадбиркорлик субъектларига энг самарали ёрдам кўрсатиш учун жалб қилинган халқаро молия институтларининг маблағлари ва грантларидан фойдаланишни мақбуллаштириш вазифаси қўйилди.
Мавзуга оид
11:40 / 10.11.2024
Олтин ва кумуш арзонлашди, Bitcoin нархи кескин ошди - халқаро молия бозори шарҳи
12:10 / 20.10.2024
Доллар мустаҳкамланди, Bitcoin ва олтин нархи кескин қимматлашди — халқаро молия бозори шарҳи
20:06 / 18.10.2024
Ўзбекистон молия тизими учун қандай хатарлар бор?
13:37 / 06.09.2024