Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда 3 йилдан бери амал қилаётган фавқулодда вазият навбатдаги марта узайтирилди
28 апрелдан Мисрда 3 йилдан бери амал қилаётган фавқулодда вазият режими яна 3 ойга узайтирилди. Фавқулодда вазият 2017 йил апрелда Танта ва Искандарияда содир этилган терактлардан кейин киритилганди.
Фото: AFP
Бундай қарорни Миср президенти қабул қилган. Ушбу чора фуқаролар хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш билан боғланган.
“Полициянинг қуролланган кучлари террорчиликка ва унинг молиялаштирилишига қарши барча ишни қилиши, хусусий ва жамоат мулки бутлиги ортидан кузатиши, фуқаролар ҳаётини сақлаши лозим”, дейилган баёнотда.
Шунингдек, Миср бош вазири Мустафо Мадбулий фармойишига кўра, Синай яримороли шимолидаги бир қатор ҳудудларда комендантлик соати узайтирилади. Бунгача Мисрда соат 21дан 6гача комендантлик соати амал қилаётганди. Энди у соат 19дан 6гача давом этади.
Мисрда фавқулодда вазият 2017 апрелда Танта ва Искандария шаҳарларидаги иккита терактдан кейин киритилганди. Ўшанда террорчиларнинг черковларга ҳужум қилиши оқибатида 50 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган, 100 дан кўпроқ одам жароҳатланган. Айни вақтда мамлакатда, шунингдек, коронавирус тарқалиши билан боғлиқ қабул қилинган чекловлар амал қилмоқда.
Мавзуга оид
10:43 / 19.03.2026
Мисрнинг юзга яқин дори воситаси Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилади
11:40 / 06.03.2026
Ўзбекистон ва Миср гепатит C учун дори воситалари ишлаб чиқаради
10:21 / 26.02.2026
Мисрда вафот этган ўзбекистонлик фуқаронинг жасади ватанга қайтарилди
12:40 / 24.02.2026