Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қайси касалликлардан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилаётгани маълум бўлди
2020 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 37,5 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,4 промиллени ташкил этди.
Фото: Depositphotos
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 промиллега тушганлиги (2019 йилнинг январь - март ойларида 4,5 промилле бўлган) кузатилди.
2020 йилнинг январь-март ойларида қайд этилган ўлим ҳолатининг 62,4 фоизи - қон айланиш тизими касалликларидан, 9,3 фоизи - ўсимталардан, 5,5 фоизи - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,8 фоизи - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,3 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 1,4 фоизи - юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 12,3 фоизи - бошқа касалликлардан вафот этган.
Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 2,1 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 51,1 фоизи - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 23,9 фоизи - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 13,2 фоизи - туғма аномалиялардан, 4,0 фоизи - юқумли ва паразитар касалликлардан, 2,5 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 0,5 фоизи - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 4,8 фоизи - бошқа касалликлардан вафот этган.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026