Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги меҳмонхоналарда пандемиядан кейин “шведча столлар”дан воз кечилади
Туркиядаги меҳмонхоналарда сайёҳлик мавсуми бошлангандан кейин меҳмонларнинг қўшимча эпидемиологик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “шведча столлар”дан воз кечилади.
Бу ҳақда Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Эрсойга таяниб Ahaber нашри хабар берди.
Эрсойнинг таъкидлашича, агар коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашмаса, мамлакатда май охирида сайёҳлик мавсуми бошланади. Ҳозирча ички туризмга рухсат берилади.
Коронавирус пандемияси сабабли меҳмонхоналар ўз хавфсизлик стандартлари ва санитар меъёрларига ўзгартиришлар киритади. Жумладан, “барчаси ичида” тизимидан “шведча столлар” олиб ташланади ва у комплекс таомнома билан алмаштирилади. Шунингдек, меҳмонхоналар ўз имкониятининг 50 фоизигагина ишлайди.
Вазирликда таъкидланишича, Туркияда ресторанлар май ойининг охирги ҳафтасида очилиши мумкин. Улар учун ҳам янги қоидалар жорий қилинади. Жумладан, столлар орасидаги масофа камида 2 метр бўлиши, ташриф буюрувчилар сони эса ресторан максимал қабул қила оладиган мижозларнинг 30 фоизидан ошмаслиги керак.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026