Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Харобадан чиққан миллионер» ва «Пи ҳаёти»даги роллари билан танилган актёр Ирфон Хон вафот этди
Болливуд юлдузининг ўлими сабаби ҳозирча аниқлаштирилмаган.
Ҳиндистонлик актёр Ирфон Хон Мумбайда 54 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда «Би-би-си».
Болливуд юлдузининг ўлими сабаби ҳозирча аниқлаштирилмаган. 2018 йилда Хонга нейроэндокрин ўсимта ташхиси қўйилган эди. У Лондонда даволанди, ўз ташхисини яширмади ва мухлисларига саратон, тушкунлик ҳамда кучли оғриқларга қарши курашдаги ўз тажрибаси ҳақида гапириб берди.
Санъаткор Болливуднинг «Пику», «Мақбул», «Руҳ кучи» фильмлари билан танилган. У шунингдек, «Пи ҳаёти», «Харобадан чиққан миллионер» ва «Янги ўргимчак одам» сингари халқаро лойиҳаларда роль ўйнаган. Бундан ташқари, Хон мустақил кинода суратга тушган.