Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Депутатлар янги таҳрирдаги «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги қонунни қабул қилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси янги таҳрирдаги “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, эндиликда товарлар (ишлар, хизматлар)нинг энергия самарадорлиги кўрсатгичларига мувофиқлигини мажбурий сертификатлаш меъёрларининг ўрнатилиши қонунда белгиланган мажбурий талаблардан биридир.
Қонунда Энергетика вазирлиги энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасида махсус ваколатли давлат органи ҳисобланиши белгиланган. Вазирлик иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида энергиядан оқилона фойдаланиш бўйича ягона давлат сиёсатини юритади.
Шунга кўра, Энергетика вазирлиги ишлаб чиқариш жараёнларига энергия самарадор ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқади ва тегишли мониторингни амалга оширади.
Шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларига энергия жиҳатдан самарадор ва энергия тежамкорлигини ошириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкиллаштириш, инвестиция лойиҳалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳам вазирлик зиммасига юклатилди.
Вазирлик томонидан товарлар (ишлар, хизматлар), бинолар, иншоотлар, жумладан кўп қаватли уйларнинг энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги даражасини ўрнатиш талаблари белгиланади.
Шунингдек, энергия самарадорлиги паст маҳсулотни мамлакатда ишлаб чиқариш ёки Ўзбекистонга импорт қилишни чеклаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳам вазирлик зиммасига юкланган.
Энергия истеъмолчиларини мажбурий равишда текшириш ва тегишли тавсияларнинг бажарилиши устидан мониторинг олиб борилади. Янги таҳрирдаги қонунда вазирликнинг энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасида махсус ваколатли давлат органи сифатидаги бошқа вазифалари ҳам белгиланган.
Шунингдек, Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонунда Вазирлар Маҳкамаси, ушбу соҳадаги давлат назорати органлари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг энергиядан оқилона фойдаланиш бўйича ваколатлари ҳам белгиланган.
Энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишда мажбурий ҳисобланган энергиядан оқилона фойдаланиш бўйича давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурлар ва лойиҳаларнинг устуворлиги қонун билан белгиланган.
Улар қисқа муддатда (бир йилдан икки йилгача), ўрта муддатда (икки йилдан беш йилгача) ва узоқ муддатда (беш йилдан ва ундан узоқроқ бўлган даврда) ишлаб чиқилади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Янги таҳрирдаги “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги қонун энергия самарадорлиги бўйича талабларга риоя қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширади ва энергия жиҳатдан бесамар бўлган маҳсулотни ишлаб чиқариш ва импорт қилишни чеклаш, давлат органлари ва ташкилотларнинг энергия манбаларини тежашга қаратилган.
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган янги таҳрирдаги “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги қонун Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланиши керак, ҳужжат президент томонидан имзоланганидан сўнг кучга киради.
Мавзуга оид
08:16 / 19.06.2026
Қайси давлатлар энергияни истеъмол қилганидан кўпроқ ишлаб чиқаради?
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
19:05 / 26.04.2026
Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
21:33 / 25.04.2026