Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грета Тунберг болаларни коронавирусдан ҳимоялашга 100 минг доллар хайрия қилди
Швециялик экология фаоли Грета Тунберг болаларни коронавирусдан ҳимоя қилиш ишлари учун ЮНИСЕФ жамғармасига 100 минг доллар ажратди, деб хабар бермоқда Европа ОАВ.
Фото: AFP/Getty Images
Бу маблағ Тунбергнинг шу йилнинг февралида ташкил этилган жамғармасига Даниядаги Human Act нодавлат ташкилоти томонидан ўтказилганди.
17 ёшли Гретанинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси "болалар ҳуқуқларига риоя қилиниши борасида худди иқлим инқирози каби инқироз" бўлди.
"Мен барчани ЮНИСЕФнинг болаларни қутқариш, уларнинг соғлигини ҳимоя қилиш каби муҳим ишларини қўллаб-қувватлашга чақираман", - деди Тунберг.
Эслатиб ўтамиз, Грета Тунберг 2019 йилда Time журнали томонидан жаҳонда «Йил одами» сифатида тан олинган эди. Бундан ташқари, швециялик қиз Time журнали тузган 1920 йилдан кейинги даврда тарих силсиласига сезиларли таъсир кўрсатган 100 нафар хотин-қизлар рўйхатига ҳам киритилганди.
Мавзуга оид
10:53 / 24.12.2025
Грета Тунберг Лондонда Фаластинга бағишланган акцияда қўлга олинди
17:04 / 07.10.2025
«Аниқ айтаман: бу геноцид» — ёрдам флотилияси фаоллари Исроилнинг ноинсоний муносабатлари ҳақида гапириб берди
21:01 / 06.10.2025
Исроил Ғазога етиб боришга уринган Грета Тунберг ва бошқа фаолларни чиқариб юборди
14:05 / 05.10.2025