Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапурда бир суткада коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 500дан ортиқ ҳолат қайд этилди
Қайд этилишича, касаллик юқтирганларнинг аксарияти умумий ётоқхоналарда яшайдиган чет эллик ишчилар бўлиб, фақат олти киши сингапурлик ёки мамлакатда доимий яшовчи хориж фуқароларидир.
Сингапурда бир суткада коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар сони 528тага ошди, мамлакатдаги беморлар сони 16 мингдан ошиб кетди. Бу ҳақда Сингаур соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
"30 апрель соат 12:00 ҳолатига Сингапурда яна 528та касаллик юқтириш ҳолати аниқланди", - дейилади вазирлик томонидан. Бир кун аввал 690 кишида касаллик аниқланганди.
Қайд этилишича, касаллик юқтирганларнинг аксарияти умумий ётоқхоналарда яшайдиган чет эллик ишчилар бўлиб, фақат олти киши сингапурлик ёки мамлакатда доимий яшовчи хориж фуқароларидир.
Сингапурда коронавирусга чалинганлар сони 16169тага етган, 14 киши вафот этган.
Аввалроқ мамлакат коронавирус тарқалишини жиловлагани хабар қилинганди, аммо касаллик юқтириш ҳолатлари яна қайд этилиши давом этаётгани сабабли карантин муддати 1 июнгача узайтирилди.
Мавзуга оид
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
21:17 / 06.11.2025
Сингапурда онлайн фирибгарлик учун дарралаш жазоси жорий этилди
20:06 / 05.10.2025