Ким Чен Ин вафот этгани ҳақидаги хабар «қарийб юз фоиз» тўғри - ОАВ
Ким Чен Ин 11 апрелда Корея меҳнат партияси марказий қўмитаси сиёсий бюроси йиғилишидан кейин омма олдида кўриниш бермаяпти.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин вафот этгани тўғрисидаги хабар деярли юз фоизга аниқ. Бу ҳақда Yonhap агентлигига КХДРдан 2006 йилда қочиб кетган ва ҳозирда Жанубий Корея қонунчилик органида ишлаётган Чи Сон Хо айтди.
«Бу юз фоиз аниқ эмас, лекин эҳтимол 99 фоизни ташкил этади. Шимолий Корея ворис борасида жиддий муаммога тўқнаш келгани учун раҳбари ўлими ҳақида расман маълум қилмаяпти», — деди у.
Чи Сон Хо операциядан кейин Ким Чен Ин яна қанча вақт яшаши мумкинлигини узоқ тахмин қилган, аммо унга КХДР етакчиси вафот этганлигини хабар қилишган.
«Ким ўтган дам олиш кунлари вафот этган», — деди у.
У шу билан бирга ахборот манбаси ким эканлигини айтмади.
Ким Чен Ин 11 апрелда Корея меҳнат партияси марказий қўмитаси сиёсий бюроси йиғилишидан кейин омма олдида кўриниш бермаяпти. Жумладан, Шимолий Корея етакчиси 12 апрелда Олий халқ йиғинининг ҳар йиллик сессиясига ташриф буюрмаган ва ўз ҳокимияти даврида биринчи марта бобоси Ким Ир Сен таваллудининг нишонланишида иштирок этмаган.
25 апрелда жаҳон оммавий ахборот воситалари Шимолий Корея етакчиси вафот этгани ёки мия яримшарлари шикастланишига олиб келувчи “вегетатив” ҳолатда эканини маълум қилди. Маълумотларга кўра, Ким Чен Ин стент ўрнатиш бўйича муваффақиятсиз жарроҳлик амалиётидан кейин комага тушган ва ҳаттоки ўлган.
27 апрель куни Жанубий Корея президенти маслаҳатчиси Ким Чен Ин ўзини яхши ҳис қилаётганини маълум қилди.
Хитой, АҚШ ва Россия ҳам Шимолий Корея етакчиси вафот этгани ҳақидаги хабарларни рад этмоқда.
Мавзуга оид
19:12 / 15.11.2024
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
23:22 / 17.10.2024