Жамият | 14:24 / 01.05.2020
9870
1 дақиқада ўқилади

Ўзи ишлаган корхона раҳбарини 200 млн сўмга «ухлатган» шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

2019 йилнинг куз ойларида фуқаро 34 ёшли З.Ж. таниши 63 ёшли А.К.га тегишли МЧЖнинг юрист-консультанти эканлигидан фойдаланиб, А.К.нинг ишончини суиистеъмол қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у МЧЖга харид қилинган қиймати 14.000.000 сўм бўлган эшик ва деразаларни ўзининг яшаш хонадонига олиб бориб ўрнатиб олган.

Бундан ташқари, З.Ж. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, А.К.нинг ишончини суиистеъмол қилиб, унга ўзига нисбатан суд процесси бўлаётганлигини айтиб, зарарни қоплаш учун жами бўлиб 200.000.000 сўм пуллар кераклигини айтиб, ушбу миқдорда пулларни қайтариб беришини ваъда қилиб қўлга киритган ва шу кунга қадар қайтариб бермаганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид