Ўзбекистон | 16:06 / 01.05.2020
8309
2 дақиқада ўқилади

Савдо марказларига кираверишда сепилаётган суюқлик саломатлик учун хавфли эмасми?

АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Тадбир давомида бир қатор муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

Бюджет ташкилотларининг кўплаб ходимлари ҳар бирида 4-5 кишидан иборат бўлган хизмат автомашиналарида ишга олиб кетилмоқда. Ходим қатъий равишда «уй-иш-уй» йўналиши бўйлаб шахсий машинасида ишга келса, бу хавфсиз эмасми?

Бу савол, эҳтимол, махсус комиссия қарори эълон қилинишидан олдин берилган. Кечаги кундан бошлаб шахсий транспорт воситаларининг «уй-иш-уй» йўналиши бўйича ҳаракатланишига рухсат берилди.

Қайси меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, санитария-эпидемиологик хизмат ходимлари ҳайдовчиларга етказиб берилаётган товарларнинг ёки уй учун харид қилинган ўз нарсаларининг тўғри қадоқланганлиги борасида кўрсатма бермоқда?
 
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари етказиб берилаётган маҳсулотларни тўғри қадоқлаш ва дезинфекция қилиш бўйича кўрсатма эмас, балки тавсия берадилар. Аҳолига эса товарлар ва маҳсулотларни ишлатишдан олдин уларни қандай қилиб очиш ва дезинфекция қилиш бўйича тавсиялар берилган.

Айрим савдо марказлари ва бозорлар кираверишида санитар дарвоза ўрнатилган ва киришингизда қандайдир суюқлик сепади. Бундай санитар дарвозаларда қандай суюқликдан фойдаланишади? Саломатлик учун хавфлимасми?

Йўқ, соғлиқ учун зарарли эмас, бу инсон саломатлигига таъсир кўрсатмайдиган дезинфекция воситаси.

Мавзуга оид