Олий Мажлис палаталарига мустақил равишда парламент текширувини ўтказиш ваколати берилмоқда
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қонун ҳужжатларида белгиланган парламент назорати шаклларидан бири бўлган парламент текширувини ўтказиш амалиётига ойдинлик киритилади.
Қонунчилик палатасининг 2020 йил 1 май куни бўлиб ўтган мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган, парламентнинг назорат функциясини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Лойиҳа билан Олий Мажлис палаталарига мустақил равишда парламент текшируви комиссиясини тузиш ва уни ўтказиш ваколати берилмоқда. Шу билан бирга, Қонунчилик палатаси ва Сенат парламент текширувларини ҳамкорликда ўтказиш ҳуқуқини сақлаб қолмоқда.
Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қонун ҳужжатларида белгиланган парламент назорати шаклларидан бири бўлган парламент текширувини ўтказиш амалиётига ойдинлик киритилади.
Олий Мажлиснинг ҳар бир палатасига парламент текширувини ўтказиш заруриятига қараб мустақил қарор қабул қилиш имконияти пайдо бўлади, жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактлар ёки воқеалар юзасидан текширувлар ўтказиш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
14:26
Янги Зеландияда маори депутатлари баҳсли қонун лойиҳасига норозилик билдириб, мажлисда рақсга тушди
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
23:25 / 04.11.2024
Гуржистонда минглаб одамлар парламент сайловлари натижасига қарши митингга чиқди
19:06 / 29.10.2024