Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яна 8 нафар бемор тузалди, Тошкентда жами соғайганлар 400 нафардан ошди
Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1263 нафарни ташкил этмоқда.
Пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 8 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра. тузалганларнинг 2 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, 7 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари Тошкент вилоятидан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлар орасида энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 393 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 401 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1263 нафарни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
14:23 / 14.07.2026
Собиқ онкология шифохоналари ҳудуди ҳозир қанақа ҳолатда?
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026