Жаҳон | 21:34 / 03.05.2020
14551
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда шифокорларга миннатдорлик сифатида вертолётлардан атиргул япроқлари сочилди

Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари вертолёти коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга миннатдорлик сифатида Деҳлида ҳалок бўлган полициячиларга ўрнатилган ёдгорлик устидан атиргул япроқлари сочди.

Фото: Indiatoday

Бу ҳақда Ҳиндистон мудофаа вазирлигида маълум қилинди. Атиргул япроқлари, шунингдек, Деҳлидаги 12 та шифохона устидан сочилган.

Шунингдек, “коронавирусга қарши курашаётган жангчилар” шарафига пойтахт узра учтадан Lockheed C-130, Су-30 МКИ, МиГ-29 ва Jaguar ҳарбий самолётлари учиб ўтган.

Кечга яқин бу акцияга ҳарбий-денгиз флоти қўшилади – Мумбайда 5 та кема чироқларини ёқиб, сигнал ракеталари учиради ва сиреналарини ёқади. Кемаларда, шунингдек, “Ҳиндистон коронавирусга қарши курашаётган жангчиларидан миннатдор” деган ёзувли плакатлар ёйилади.

Шунингдек, акцияда Ҳиндистон соҳилбўйи қўриқлаш бўлинмалари, 25 та ҳудудда жойлашган кемалар, вертолётлар иштирок этади.

Ҳиндистонда айни вақтда коронавирусга чалинганлар сони 39,9 минггача етди, ундан 1,3 минг одам ҳалок бўлган, 10,6 мингдан кўпроқ одам соғайиб кетган.

Мавзуга оид