Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон бюджетидан сирдарёликлар учун 5 миллиард сўмдан пул ажратилди
Сирдарёликларга ёрдам бериш учун Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.
Молия вазирлиги ахборот хизматининг Kun.uzʼга маълум қилишича, беғараз кўмак пули сув омборидан сув ёриб чиқиши натижасида юзага келган талафотларни бартараф этиш харажатлари учун ажратилган.
Қайд этилишича, ушбу маблағлар маҳаллий бюджетнинг йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан берилмоқда. Бунга қадар, Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетидан ҳам 5 миллиард сўм беғараз маблағ тақдим этилганди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Акмалхон Ортиқовнинг Kun.uzʼга билдиришича, республика бюджетидан ушбу мақсадда дастлаб 100 миллиард сўм ажратилиши назарда тутилган.
Мавзуга оид
12:30 / 29.12.2025
Бўстонлиқда тоғда қолиб кетган 3 нафар фуқарога ёрдам кўрсатилди
13:26 / 22.07.2025
Россияда қийин аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
13:32 / 30.04.2025
Ўзбекистонда “Бепул юридик ёрдам кўрсатиш куни” ўтказилади
22:00 / 25.03.2025