Фото: Европа кўчага чиқмоқда
Душанба куни 4 миллиондан ортиқ италиялик икки ойлик танаффусдан кейин ишга қайтди. Испанияда ҳам одамлар кўчаларга чиқишди. Европа давлатлари карантин чораларини босқичма-босқич бекор қила бошлади.
Европа ҳаётга қайтмоқда - янги тартиблар билан. Душанба кунидан қитъанинг барча давлатларида карантин чоралари юмшатилди, аксар давлатларда фақат ижтимоий масофа сақлаш тартиби сақлаб қолинган.
Италия бош вазири Жузеппе Конти якшанба куни кечқурун мамлакатда эпидемияга қарши курашнинг иккинчи босқичи бошлангани ҳақида эълон қилди.
«Тўрт миллиондан ортиқ итальян ишга қайтди ва жамоат транспортида ҳаракатлана бошлади. Зарарланиш хавфи ортди, бизга фақат масъулият ҳисси ёрдам беради», деди у.
Италияда завод ва фабрикалар, қурилиш ҳудудлари очилди, аммо мактаблар, кинотеатрлар ва йирик савдо марказлари номаълум муддатгача ёпиқлигича қолмоқда.
Душанба куни Венецияда ҳозирча ишига рухсат берилмаганлар - кафелар, меҳмонхоналар ва бошқа бизнеслар вакиллари - норозилик билдириб флешмоб уюштиришди.
Испания ҳам 26 мартдан буён Европадаги энг қатъий карантин шароитида яшаётганди - дам олиш кунларида бу ердагиларга ҳам уйдан чиқишга рухсат берилди. Ушбу мамлакат жами зарарланиш ҳолатлари сони бўйича АҚШдан кейинги иккинчи ўринда, ўлим кўрсаткичлари бўйича АҚШ ва Италиядан кейинги учинчи ўринда.
Мавзуга оид
22:15 / 22.11.2024
Испания бешта авиакомпанияни салкам 180 млн евро жаримага тортди
21:14 / 22.11.2024
Италияда экофаоллар норозилик рамзи сифатида ИИВ биноси қаршисига гўнг тўкди
16:24 / 20.11.2024
Машҳур теннисчи Рафаэл Надал профессионал фаолиятини якунлади
20:54 / 19.11.2024