Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё вилоятида электр энергияси таъминотини тиклаш ишлари олиб борилмоқда
Издан чиққан электр энергияси таъминотини тиклаш ва ҳодиса оқибатларини бартараф этиш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан 100 нафардан ортиқ ишчи-ходим, 50дан ортиқ махсус техника жалб қилинди.
Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
1 май куни “Сардоба” сув омборидаги авария ва унинг оқибатлари билан курашишда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан айни пайтда авариявий тиклаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Сирдарё вилоятининг қатор ҳудудларида издан чиққан электр энергияси таъминотини тиклаш ва ҳодиса оқибатларини бартараф этиш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан 100 нафардан ортиқ ишчи-ходим, 50дан ортиқ махсус техника жалб қилинди. Сирдарёлик ҳамкасбларга кўмак кучи сифатида Фарғона, Андижон, Наманган ва бошқа вилоятлардан ҳам ходимлар махсус техника ва зарур жиҳозлар билан Сардобага етиб келишган.
Ҳозирда офат етган ҳудудларда трансформатор пунктларини сув ювиши натижасида вужудга келган лой ва чиқиндилардан тозалаш, шунингдек, тошқин натижасида яроқсиз ҳолга келган таянч устунларни янгисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, зарар кўрган ҳудудларда “Балиқчи”, “А. Таиров”, “Уч том”, “Янги ҳаёт” нимстанциялари сув остида қолиши натижасида 8 мингдан ортиқ истеъмолчи электр энергиясидан узилиб қолган.
Шу билан бир қаторда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида ҳудудга келган ҳарбий хизматчилар ва бошқа кўнгиллилар учун қурилган вақтинча яшаш жойларини электр энергияси билан таъминлаш ишларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.




Мавзуга оид
10:03 / 01.05.2026
Электрдаги йўқотишлари юқори бўлган 44 та ҳудуднинг электр корхонаси раҳбари ишдан олинди
09:13 / 25.04.2026
Тошкентда электр корхонаси муҳандислари 8 минг доллар билан ушланди
17:58 / 17.03.2026
Наманганда солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан ошса, электр учун тўлов чекланади
10:53 / 12.03.2026