АҚШда Осиёнинг гигант қотил-қовоғарилари хавф солмоқда
Мутахассислар Осиёдан АҚШга тушган гигант қовоғарилар у ерда кўпайиб, асаларилар популяциясини йўқ қилиши мумкинлигидан хавотирланишмоқда.

Фото: New York Times
АҚШда яқинда Осиёнинг гигант қовоғарилари пайдо бўлиб, асаларичилар учун катта муаммога айланди. Улар бу ҳашаротлар асалариларни йўқ қилаётганидан шикоят қилишмоқда, деб хабар берди The New York Times нашри.
Газета бунинг исботи сифатида Вашингтон штатидан бўлган асаларичи Тед Макфолл дуч келган вазиятни мисол қилиб келтириб ўтган. Макфолл ўзининг асалари хўжалигига келиб, у ерда минглаб ўлик асалариларни аниқлаган.
Унинг фикрича, асалариларга Vespa mandarinia деб номланган Осиё қовоғарилари қирғин келтирган. Бу ариларнинг қаноти қулочи 9 ва ундан кўпроқ сантиметргача етиши мумкин.
Америкалик асаларичилар бундай қовоғариларга илк бор ўтган йилда дуч келишган.
Ушбу турдаги қовоғарилар нафақат асаларилар, балки одамлар учун ҳам хавфли ҳисобланади. Унинг чақиши ўлимга олиб келиши мумкин. Японияда йилига 50 га яқин одам бундай қовоғарилар қурбонига айланади.
Асаларичилар “кутилмаган меҳмонлар” АҚШда асаларилар популяциясини йўқ қилиши мумкинлигидан хавотирланишмоқда.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43
-
Туркияда ўрмон ёнғинлари сабаб ўнлаб аҳоли пунктлари эвакуация қилинди
Жаҳон | 18:07
-
Озарбойжонда Россия билан боғлиқ барча маданий тадбирлар бекор қилинди
Жаҳон | 18:03
-
АҚШда ёзувчилар Microsoft компаниясини судга берди
Жаҳон | 17:24
Мавзуга оид

14:40
“IELTS’дан 9 балл, SAT’дан 1600 балл” — Жонс Ҳопкинсдан 380 минг долларлик грант ютган Бобуржон Бахтиёров ҳикояси

22:29 / 28.06.2025
Детройтда вертолётдан пул сочилди

17:35 / 28.06.2025
Трамп Эрон олий раҳбарини «шармандали ўлимдан» қутқарганини айтди

15:19 / 28.06.2025