Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Улар кўпроқ одам ўлдириш учун яратилган» – Канадада кўпотар қурол олиб юриш тақиқланди
Канадада кўпотар қурол олиб юриш тақиқланди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жастин Трюдо махсус ташкил этилган матбуот анжуманида эълон қилган.
Бош вазирнинг фикрича, бундай турдаги қуроллар фақат бир мақсадда – кўпроқ ва тезроқ одам ўлдириш учун яратилган: «Оҳуларни овлаш учун кўпотар қурол керак эмас. Энди мамлакатда бундай турдаги қуролларни сотиш, сотиб олиш, ташиш, олиб кириш ва фойдаланиш тақиқланади. Бундай қуролга эга бўлганлар икки йил ичида талабларни бажариши ва қонунда белгиланган компенсацияни олиши мумкин бўлади», деган Трюдо.
Канада ҳукумати жорий этган чекловга 1,5 минг турдаги кўпотар қурол киритилган. Кейинчалик чекловлар кескинлашиши мумкин. Ҳукумат бундай қарор қабул қилишига 19 апрелдаги оммавий қирғин сабаб бўлган. Ўша куни Канаданинг Янги Шотландия провинциясида 51 ёшли эркак кўпотар автомат билан 22 кишини отиб ташлаганди.
Guardian`нинг ёзишича, Канада одамларнинг қурол олиб юриши бўйича ҳамон етакчилар қаторида туради. Канадада ҳар 100 кишига 34,7 тадан қурол тўғри келади. Бу борада етакчи бўлган АҚШда эса ҳар 100 кишига ўртача 120 тадан қурол тўғри келади.
Мавзуга оид
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
22:32 / 09.06.2026